90-йилларнинг экран юлдузи, Мўтти ва бошқа образлари орқали танилган Шерали Ҳожиевга нима бўлган?

Xabar.uz
Xabar.uz
308.4 هزار بار بازدید - 2 سال پیش - Одамлар унинг вақтига қараб, бир
Одамлар унинг вақтига қараб, бир йил олдин тўй кунини белгилашган
90-йилларнинг экран юлдузи, Мўтти ва бошқа образлари орқали машҳур бўлган Шерали Ҳожиев билан суҳбат

Одамларга кулги улашган Сотти Сагатович ва Мўтти эсингиздами? Улар ичакузди ҳангомаларни намойиш этарди. Сотти Сагатович ролида машҳур кулги дарғаси, комик актёр ва режиссёр Эргаш Каримов, Мўтти бўлиб эса ёш актёр, сўз устаси Шерали Ҳожиев гавдаланарди. Уларнинг дуэти ўзига хос, қалбларга яқин бўлиб, кулги шинавандаларини сел қилиб юборарди. «Телевизион миниатюралар театри» ёпилгач, Эргаш Каримов кўринмай қолди. Шерали Ҳожиев кўплаб фильмларда суратга тушди, аммо кейин «ғойиб бўлди». Биз уни топиб, соғинчли суҳбатга тортдик...

– Сиз ўз вақтида жуда машҳур бўлгансиз, лекин кейинги йилларда кўринмай кетдингиз. Бирор лойиҳа ёки ижод билан бандмисиз? Эҳтимол ҳаётингизнинг маълум босқичида жимжитлик бўлгандир? Ҳозирги кунда нималар билан машғулсиз?
– Мен «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Табассум» радиожурналида муҳаррир ва бошловчиман. Бу радиоканал телевидение ташкил этилмасдан аввал пайдо бўлган, «Табассум» узоқ йиллардан буён халқ меҳрини қозониб келади. Устоз санъаткорлар Наби Раҳимов, Эргаш Каримов,  Суръат Пўлатовлар ишлашган. Жуда улу¬ғ санъаткорлар бор эди.
– Диас Раҳматов...
– Ҳа, Диас Раҳматов... «Табассум» радиожурнали меҳрини қозонган эди улар.
Менинг бугун, Аллоҳга шукр, эл назарига тушиб, Шерали Ҳожиев бўлиб, ҳозир ҳам ўзбек телерадиоканалида юришимга сабаб, ўша устозлар тарбиясидан, деб ўйлайман. Бахтим кулиб, Эргаш Каримовнинг эътиборига тушган эдим. Эргаш ака, янги кўрсатув тайёрлаймиз, деганлар. Мен Жўқи бўлиб чиқаман, сени Тўқи қилиб оламан, дегандилар.
Талабалик йилларимда Ёзувчилар уюшмасининг шеърият кечаларига бориб юрардим. Ўшанда кўплаб ёзувчи ва ҳажвчилар билан танишганман. Анвар Обиджон билан ҳам таниш эдим. Эргаш акага шу ҳақда айтдим. «Анвар акангга айт, шу Жўқи, Тўқини ёзиб беринг, мен Эрган аканинг шогирди бўламан, дегин», дедилар. Мен Анвар акага учрашиб, бу ҳақда айтдим. Анвар Обиджон рози бўлдилар-да, «Менинг бир қаҳрамоним бор, Сотти Сагатович Суннатов, шу Соттига Мўттини қўшамиз», дедилар.
– Демак, Анвар Обиджоннинг ғояси экан-да бу?
– Ҳа, Ўзбекистон халқ шоири ғоя Анвар Обиджоннинг муаллифлигида ёзилган.
– Шерали ака, «Маъруф ва Шариф» фильми катта муваффақият қозонган эди. Одамлар турнақатор навбатда туриб, чипта олишган. Кейин сизнинг иштирокингиздаги бошқа фильмлар ҳам чиқди. Машҳур эдингиз. Ҳозир ўша пайтларни соғинасизми? Мўттини, Эргаш Каримов давридаги томошаларни қўмсайсизми?
– Албатта, соғинаман, қўмсайман. Мен «Маъруф ва Шариф», «Хўроз қочди»,  «Чўнтак»,  «Олтин бола» фильмларида бош ролларни ўйнаганман. Аммо устозлар Наби Раҳимов, Эргаш Каримовлар «бўлар-бўлмас кинода ўйнайверма», деб тайинлашарди. Мухлиснинг назаридан қолмагин, дейишарди. Мана, охирги пайтда битта сценарийни қўлимга беришди. Мен рози бўлмадим,  сабаби сценарийдаги воқеалар маъқул келмади.
– Эргаш Каримов ҳақида сўз очдингиз. Сиз шу инсоннинг этагидан тутиб, элга танилдингиз. Устозингизнинг умри охиригача ёнида бўлдингизми? Адашмасам, 72 ёшда...
– Йўқ, 74 ёшда эдилар. Эргаш ака жуда ҳалол, пок одам эди. Босиб ўтган йилларини, болалигини кўп гапирарди. 1997 йили «Телеминиатюралар театри»га кўп актёрлар олинди. Мениям чақиришди. Ўшанда Ўзбекистон ёшларининг «Камолот»и  аввал жамғарма,  кейин ижтимоий ташкилотга айланди. Ундан олдин Ўзбекистон иттифоқи эди. Мен ана шу Ўзбекистон иттифоқи қошидаги «Мўтти» театрида ишлардим.
Хуллас, 1997 йили театрга актёр олинганда мениям таклиф қилишди. Қабул қилиндим. 1997, 1998, 1999 йилларда ёмон бўлмади.
– Хўш, бугунги кунингиз қандай ўтяпти? Ижод, ишлар, лойиҳалар... Шерали Ҳожиевнинг бир куни ҳақида эшитайлик.
– Ҳозир мен бир нарсадан жудаям шодман, Анваржон. Мен Аллоҳ бизга инсонларни хурсанд қилишдек ишни берганидан шодман. Бугун «Табассум» учун сценарийлар ёзаман. Китоблар, латифалар ўқийман. Миниатюралар билан танишаман. Уларни саралаб оламан. «Табассум»нинг актёрлари келади. Дастлаб улар ўз таассуротини айтади, «О-о-о, Шералижон, яхши нарсаларни топибсиз, ажойиб бўлибди», дейишади. Эшиттириш ҳар якшанба куни радио эфирга кетганида мухлислардан қўнғироқлар бўлиб, раҳматлар эшитамиз. «Биз «Табассум»ни эшитдик, яхши нарсалар берибсиз» деган гаплар бизни шод қилади. Асосий ишимиз шу!
– Қаҳрамонингиз Мўттининг ўзига хос имиджи бор эди. Ҳозирги қиёфангизни унга содиқлик деса бўладими?
– (кулиб юборади) Ҳа, энди... яхши ниятлар бор. Янги лойиҳа тайёрлаяпмиз.
Кўча-кўйда мухлислар кўп саволлар беришади: «Нимага ижод қилмаяпсиз? Биз сизнинг мухлисингиз эдик, нега жимсиз?» дейишади. Ҳамкасблардан ҳам Шерали Хожиев ҳозир қаерда, нима учун кўринмайди, деб жуда кўп сўрашар экан. Биз яхши ният билан мухлислар кўнглини шод қиладиган бир чиқиш қилиш истагидамиз.

Xabar.uz 2022
Telegram: https://t.me/xabaruzofficial
Twitter: twitter.com/xabaruzofficial
Facebook: Facebook: xabar.uz
Instagram: instagram.com/xabar.uz
2 سال پیش در تاریخ 1401/07/21 منتشر شده است.
308,471 بـار بازدید شده
... بیشتر