Хитой: "Мусулмонлар учун дунёдаги энг йирик ҳибсхона?.."

BBC News Uzbek
BBC News Uzbek
185.3 هزار بار بازدید - 6 سال پیش - Хитой ғарбий ҳудуди бўлмиш Шинжонда
Хитой ғарбий ҳудуди бўлмиш Шинжонда маҳаллий мусулмонлари учун йирик ҳибс жамлоқлари тармоғини қурмоқда.
Бу ҳақда Би-би-си янги далилларга эга бўлди.
Экспертларга кўра, биз топган муассасалардан бири дунёдаги энг катта ҳибс марказларидан бири бўлиши мумкин.
Шинжондаги уйғурлар орасидаги миллионлаб мусулмонлар маҳкамасиз ушлаб турилгани айтилади.
Хитой ушбу даъволарни рад қилмоқда.
Уларга кўра, бу терроризм хавфи билан курашиш мақсадида ташкил қилинган "касбий тайёргарлик марказларидир".
Бироқ Би-би-си барчага очиқ бўлган сунъий йўлдошдан олинган суратларни таҳлил қилди.
Қамоқхонага ўхшаш махфий иншоотларнинг ўтган икки йил ичида икка марта кўпайганига амин бўлди.
Бу жойларда сақланаётганлар таҳқирланади ва қўпол муносабатда бўлинади.
Хитойдаги мухбиримиз Жон Судворд журналистлар аксар ҳолларда тасвирга олишга рухсат берилмайдиган мамлакатдан хабар қилади...
6 سال پیش در تاریخ 1397/08/05 منتشر شده است.
185,344 بـار بازدید شده
... بیشتر