Сурхондарёга саёҳат: шифобахш туз ғори – табиат мўъжизаси

UzA
UzA
2.8 هزار بار بازدید - 2 سال پیش - Шеробод туманидаги “Хўжаикон” туз ғори
Шеробод туманидаги “Хўжаикон” туз ғори Кўҳитанг тоғ тизмаси этаклари ёнбағрида, денгиз сатҳидан 1 минг 200 метр баландликда жойлашган. Ноёб ғор ичкарисига кирсангиз санъат галереялари тизими кўз олдингизда гавдаланади. Ҳарорати, намлиги, босими ва микроиқлими бир-биридан фарқ қиладиган кенг, шинам хоналар ҳайратингизни оширади.
Ўттиз уч йилдан буён маҳаллий ва хорижлик тиббиёт туризми шайдоларининг дардига малҳам бўлаётган сирли гўша деворлари 1−3 сантиметргача туз қатлами билан қопланган. Ҳаво ҳарорати 14 дан 25 даражагача бўладиган ғорнинг узунлиги 200 метрни ташкил этади. Ғорнинг ички узун йўлакчасида туз эритмали шифобахш сув бор.
Мутахассисларнинг айтишича, ғордаги муҳит юқори нафас олиш аъзолари жумладан, юрак қон томир тизими касалликларининг 1-2 босқичлари ва эндокрин тизими кассаликлари, айниқса, зоб-бўқоқ касалликларига шифо бўлади. Қон босимини меъёрлаштириб, бронхит, астма, ёш болаларда сурункали ларингит, катта ва кичик ёшдаги ринит, полиноз, зотилжам, пневмония, ўпканинг шамоллаши, асаб системаси касалликларини самарали даволайди. Шўр суви стоматит, ларингит, ринит, полиноз, аллергик дерматит, пародонтоз, тери кассаликларини даволашга ёрдам беради.  
Айни пайтда маҳаллий тадбиркорлар бу ердаги туз тошидан турли зеб берилган тунги чироқлар ясашни ҳам йўлга қўйган. Сувенир шаклидаги бу маҳсулот ёқиб қўйилса, таркибида табиий йод мавжуд туз тоши қизиб, ўзидан тарқатадиган ион ёрдамида нафас йўли касалликларини даволайди.
2 سال پیش در تاریخ 1401/09/05 منتشر شده است.
2,863 بـار بازدید شده
... بیشتر