Қизил сабзи шарбати рак (саратон) касалига даво шифобахш неъмат

Uch ildiz Тўлқин Эшбек
Uch ildiz Тўлқин Эшбек
14.3 هزار بار بازدید - 12 ماه پیش - Сабзи шарбати ўзининг ширин таъми
Сабзи шарбати ўзининг ширин таъми билан бошқа сабзавотли шарбатлардан ажралиб туради. У витаминларга бой бўлиб, инсон организмини А дармондориси билан етарли миқдорда таъминлайди. Сабзи шарбатининг бир қанча касалликларни даволашда аҳамияти катта. Булардан бири атеросклероз, миокард инфаркти, буйракда туз йиғилиши ва дерматит, экзема каби тери касалликлари ва бошқа хасталикларни даволашда кони фойда. Шунингдек, бу шарбат иштаҳани очиб, иммунитетни мустаҳкамлайди. Кўриш қобилиятини оширади, жигар, буйрак, бўқоқ ва бошқа ички касалликларда сабзи шарбати фойдалидир. Сабзи шарбати “ёшлик эликсири” деб ҳам номланади. Ҳафтада 2 маротаба сабзи шарбати истеъмол қилиш, организмни инфекцияларга қарши ҳимоя кучини оширади. Иштаҳани яхшилаб, кўриш қобилиятини маромига келтиради. Терини таранглаштириб, рангни тиниқлаштиради. Таркибида бир қанча микроэлементлар, бета-каротин, В гуруҳга мансуб витаминлар, флавоноид, ферментлар, минерал туз, калий, магний, рух, йод, барий мавжуд. Шу билан бирга, сабзи таркибидаги А дармондориси организмни касалликларга қарши ҳимоя кучини оширади. Шифокорларнинг таъкидлашича, гўдак учун сабзи шарбати ниҳоятда фойдали бўлиб, боланинг суяк тизими ривожланишига ижобий таъсир қилар экан. Сабзи таркибидаги Д витамини бола суякларини ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди. Агар фарзандингизга сабзи шарбатининг таъми ёқмаса, ундай ҳолда сабзи билан олма шарбатини аралаштириб беринг. Шунда бундай шарбат фарзандингизга ёқиши шубҳасиз. Тайёрлаш усули: сабзининг ширинроқ турини танлаб оласиз. Пўстини арчиб, шарбат сиқиб чиқарувчи аппаратдан ўтказасиз. Бир стакан сабзи шарбатига 1 ош қошиқ лавлаги сувидан қўшиб юборсангиз унинг фойдали хусусияти янада ошади. Манба: soglom.uz *** Рак, яъни, саратон дегани аслида - ўсма касали ҳисобланади. Унинг турлари кўп. Оллоҳимга беадад шукроналар бўлсинки, бу касалликни даволаса бўлар экан! Даво истаганларга аввал шифокорга боришларини маслаҳат берамиз. Улар замонавий технологиялари билан тўғри ташхис қўядилар. Танадаги ўсма (рак)ни жарроҳлик йўли билан олиб ташлайдилар. Бу замонавий тиббиётнинг энг катта ютуғи! Тиббиётнинг ожиз томони - ўша ўсма тагидан тарқаладиган томирга ўхшаш метастазни таг-туги билан йўқота олмаяпти. Сўнгги чора сифатида қўллайдиган кимётерапия, нур ва бошқа муолажаларидан ҳеч ким батамом соғайиб кета олмаслигини онколог шифокорлар ўзлари ҳам жуда яхши биладилар. Бу ҳақда Баъзи телекўрсатувлар орқали ҳам очиқ айтишаётганини тўғри тушунамиз. Хўш, онколог шифокорлар бутунлай соғайтира олмаган тақдирда бемор нима қилиши керак? Ана шундай вазиятда табобатдан нажот топади Худо хоҳласа! Бу мавзуда ким ҳақ, ким ноҳақлигини ҳаёт ўзи кўрсатмоқда. *** Бошидан ўтказган табиб, деганлари ҳаққати рост гап экан. 2018 йил ёзида саратон касалига дучор бўлган эдим. Бу дард билан қай йўсинда курашиб, яшашга, ҳаётга интилганларим ҳақида "Саратондан соғайтирган сеҳр" деб номланган китобимда батафсилроқ ҳикоя қилаяпман. Кимки бизга ўхшаб ихлос билан интилса, иншооллоҳ, саратон дардига йўлиқмагай! Бу дардга чалинганлар тамомила тузалиб, отдек бўлиб кетар экан! Бу дардга чалинганлар аввало онколог шифокорларга мурожаат қилишларини маслаҳат берамиз. Замонавий тиббиётдан шифо топганлар жуда кўп, албатта. Гап шундаки, рак (саратон, ўсма) касалининг 2 хили бўларкан. Биринчиси, жайдари тилда айтганла - "эркаги". Уни врачлар жарроҳлик йўли билан олиб ташлар экан. Иккинчиси "урғочиси" бўлиб, бутун танангиз бўйлаб томирлаб (шифокорлар тилида - "метастаз" бўлиб) кетаркан. Метастаз [юн. metastasis – кўчиш, жойни ўзгартириш] – касаллик қўзғатувчиси (бактерилар, ўсма ҳужайралари ва бунинг бошланғич ўчоқдан организмнинг бошқа аъзоларига қон ёки лимфа орқали ўтиши натижасида вужудга келадиган иккиламчи патологик манба (иккиламчи касаллик ўчоғи). Қон ёки лимфа оқимига ўтган бактериялар бирор аъзода ва лимфа йўллари орқали тарқалиб, янги ўсма тугунларини ҳосил қилади («М.» термини, асосан, ана шу жараённи ифодалаш учун қўлланади). Шифокорлар "метастаз"ни даволаш учун ўта қимматбаҳо кимёвий дориларни кўп тавсия этади. Афсуски, уларнинг бирортаси бу балони тузата олмайди. Буни шифокорларнинг ўзлари ҳам жуда яхши биладилар ва "ракни медицина тузата олмайди" деб тан олиб қўя қолишади. Минг афсуски, ракка дучор бўлганларга ўша кимёвий дориларини бизнес қилишга уринаётганлар ҳам кам эмас экан... Бу борада Табиб билан маслаҳатлашмасдан туриб, ўзингизча даволанишга уринманг. Чунки, унинг ҳам ўз сир-синоати бор. Инсон саломатлиги билан ўйнашиб бўлмайди. Бу ноёб ўсимликни соҳа мутахассислари албатта илмий тадқиқ этишларини кутиб қоламиз. Бу дардга чалинганларга ишончли малҳамлар тақдим этишлари мақсадга мувофиқдир. *** Телеграмга кириб: Рак (саратон) давоси деган каналимизга аъзо бўлсангиз кўп фойдали маслаҳатларимиздан бохабар бўлишингиз мумкин. *** Бошидан ўтказган табиб, деганларидек, Сизга омонлик тилаб, маслаҳат берувчи Тўлқин оғангиз. Телефон ва телеграмимиз рақами +99890 9120963 (телеграми ҳам бор). Заҳира рақам: +99899 9140963 2023 йил 13 сентябрь
12 ماه پیش در تاریخ 1402/06/19 منتشر شده است.
14,381 بـار بازدید شده
... بیشتر