Қурултой: Нега Шайбонийхоннинг 550 йиллиги Ўзбекистонда нишонланмади?

Ozodlik Radiosi
Ozodlik Radiosi
49.1 هزار بار بازدید - 8 سال پیش - Марказий Осиëни ягона бир марказ
Марказий Осиëни ягона бир марказ - Самарқанд қўл остида бирлаштира олган¸ мамлакатда туркий тил ва маданият ривожига ҳисса қўшган¸ пул ислоҳоти ўтказган Муҳаммад Шайбонийхоннинг 550 йиллиги Ўзбекистонда нишонланмади.

Тарихга мафкуравий ëдашув оқибатларини Қурултой дастурида муҳокама қилдик.

Ўзбекистондаги жорий режим қуюшқонига кўра мамлакатда Амир Темур қиëфасига соя соладиган тарихий шахсларни иккинчи планга ўтказиш сиëсати мавжудлигини Қурултой қатнашчилари салбий ҳолат, дея баҳолашди.

XV асрнинг иккинчи ярми XVI аср биринчи ярмида яшаб ижод этган Муҳаммад Солиҳнинг туркий тилда ëзилган “Шайбонийнома” достонида темурийларга қарши курашган Шайбонийнинг юришлари, жанглари тўғрисида ҳикоя қилинади.

Муҳаммад Солиҳ Шайбонийнинг юришлариии тасвирлаб, турк улуси қадини тиклаган тартиб ўрнатувчи, замонанинг улуғ кишиси, деб таърифлайди.

“Шайбонийнома” муаллифининг отдоши замонавий адабиëт ва сиëсат арбоби Муҳаммад Солиҳ Қурултой эшиттиришида қатнашиб, ўз фикрини билдирди.

Солиҳга кўра¸ Шайбонийхон Туркистонда ягона кучли давлат қурган буюк соҳибқиронларнинг охиргиси эди:
8 سال پیش در تاریخ 1395/05/29 منتشر شده است.
49,132 بـار بازدید شده
... بیشتر