Ўзбекистон халқ артисти Турғун Алиматовни соғиниб | Sog'indik

UZBEK TV
UZBEK TV
2.8 هزار بار بازدید - 3 سال پیش - "Соғиндик" кўрсатуви"Маҳалла" телеканалиЎзбекистон халқ артисти
"Соғиндик" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Ўзбекистон халқ артисти Турғун Алиматов моҳир ва новатор созанда. У танбур, скрипка, сато, дуторда бир хил нола ва зарбларда ижро қилар эди. Унинг маҳорати бетакрор бўлиб  ҳар бир куйни чалганида тингловчини ўйлантирар ва жунбушга туширар эди.

Моҳир овоз режиссёри Н. Ҳасанов биринчи марта Турғун Алиматов ижросида соз устига соз тушириш, яъни бир куйни тўртта чолғуда  устма- уст ( наложение) қилиб ёзган ва у куйлар халқнинг олтин мулкига айланган.

Юнус Ражабий ва кинорежиссёр Тошхўжа Акромовлар яратган “Шашмақом” фильмида Т.Алиматов танбур ва сатода ўзи яратган ва ижро этган импровизацион “Нола” ҳамда “Сарахбори Бузрук” куйлари созандага катта шуҳрат олиб келган.

Турғун Алиматов мақом ансамблида ташкил топган кундан 1985 йилгадавур фаолият кўрсатди. Тошкент давлат консерваторияси профессори сифатида  ёшларга танбур чалиш маҳоратидан сабоқ берди. 1997 йилда Турғун Алиматов “Буюк хизматлари учун” юксак ордени билан мукофотланган.
3 سال پیش در تاریخ 1400/09/17 منتشر شده است.
2,812 بـار بازدید شده
... بیشتر